UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  24 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  17 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  376 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  11 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 9-тур доирасидаги "Нефтчи" (0:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

— "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин футболнинг безаги бўлди десам бўлади, мухлислар ундан роҳатланишди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиққанди. Оғир ўйин бўлишини билгандик, шу билан ютқазишни ҳам билиш керак. Кейинга ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

— Ёшлингизда футбол ўйнаган пайтингиз рақиб мураббийлари ўйинчиларига сизга жарима зарбаси учун имконият бермаслик кераклиги, шундай бўлган тақдирда аниқ гол уришингизни айтишган экан. Жасур Жалолиддинов билан ҳам шундай деб ўйлайсизми? Шогирдларингизга ҳам бунга имконият яратмасликни сўрайсизми?

— У ҳам ўзимизнинг шогирдда (кулади). Албатта, шундай дейилади. Бу ерда гапириш осон, аммо ўйинчилар буни билса ҳам майдонда бошқа вазият ҳукм суради.

Танаффусга 3-4 дақиқа қолганда гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Нодир [Абдураззоқов] қизғанмай Хуршид [Ғиёсов]га тўп узатганида, у бирга-бир вазиятга чиқиб кетиб, гол уриб кетиши мумкин эди. Футбол жамоавий ўйин, очкўзлик қилиб ўзи урмоқчи эди. Бу ҳақда кийим алмаштириш хонасида айтдим. Шу вазиятдан сўнг жарима зарбаси юзага келди.

— Сиз шундай зарбалардан гол ургансиз. Нима деб ўйлайсиз, шулардан неча фоизида дарвозабонларнинг айби бўлган?

— Олдин дарвозабон ярим жамоа дейишарди. Дарвозабон жамоани қутқармаса, жуда қийин. Уларнинг масъулияти улкан. Бу бекорга айтилмаган.

— 90 дақиқа тенг курашга бой ўйин ўтди. ОКМК ҳеч бир жабҳада рақибига ютқазмади. Жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз?

— "Нефтчи"га қарши меҳмонда ўйнаш ҳам осон эмас. Олдин айтганимдек, ҳар бир вазият ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин. 90 дақиқа ўйнаб яримта вазият бўлиши мумкин. Бугун ҳам бир қатор вазиятларимиз бўлди, футбол шунақа. Йигитларга бошларини баланд кўтаришни, футболда ҳаммасини ютиб бўлмаслигини айтдим. Бу тарих, ундан тўғри хулоса чиқариш керак.

— Бугун Аваз Ўлмасалиевга эҳтиёж бўлмадими ёки жароҳати бормиди?

— Аҳмадалиевда ҳам жароҳат бор эди. Улар тайёр эмасди, шу сабаб таваккал қилмадик.

— ОКМК "Нефтчи"га қарши ўйингача учинчи ўринда эди. Ўйинчиларингизнинг кўпларини мухлислар танишмайди. Шу учинчи ўринда юриш учун футболчиларни психологик тайёрлаш керакми?

— Нафақат руҳан, балки жисмоний тарафлама ҳам. Бундан ташқари, футбол маданияти деган нарса бор. Спорт принципи курашишдир, агар буни ўйинчиларга уқтирсак, натижа ҳам келади. Авваламбор, бир киши келган бўлса ҳам, ўша мухлис учун ўйнаймиз, у баҳсдан хурсанд бўлиб кетиши керак. Шу сабаб ўйинчиларнинг номидан қатъий назар, юқори натижа учун курашамиз.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика