Қорақалпоғистонда болалар футболи бўйича Конференция ўтказилди
24 фев 2015 11:27
Янгиликлар
Қорақалпоғистонда болалар футболи бўйича Конференция ўтказилди
Нукус спорт коллежи маънавият саройида Қорақалпоғистон Республикасида болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган I – Конференция бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон футбол федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, республика халқ таълими вазирлиги “Ёшлик” жасмоний тарбия ва спорт жамияти, республика футбол федерацияси вакиллари ҳамда БЎСМлар директорлари ва етакчи мураббийлар иштирок этишди.
Конференциянинг кун тартибидан ўрин олган Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида болалар ва ўсмирлар футболини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш масалалари юзасидан соҳа мутахассисларининг маърузалари тингланиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида Осиё футбол конфедерациясининг махсус ўқув курсларини тугатган қорақалпоғистонлик бир гуруҳ футбол ва мини футбол мураббийларига “С” ва “Level-1” тоифали сертификатлар топширилди.
- Бугунги кунда республикамизда футбол бўйича 632 та бўлим фаолият юритаётган бўлиб, уларда жами 15 мингдан зиёд киши шуғулланади, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице президенти Владимир Назаров. - Унинг 2400 нафардан ошиғи ўқувчилардир. 120 та мини футбол секциясидаги 2672 нафар шуғулланувчидан 322 нафари мактабларда таҳсил олади. Шундай экан, бу ёшларимизнинг малака ва тажрибаларини ошириш йўлида изланишлар олиб боришимиз, уларнинг доирасини янада кенгайтиришимиз зарур. Ана шунда биз кўзлаган мақсадимиз, болалар футболини юқори чўққиларга кўтара оламиз. Бўлиб ўтган конференциямизда ана шу масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди. Бир сўз билан айтганда, конференциямиз иштирокчилар учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Ишончим комилки, бу самара бериб келгусида қорақапоғистонлик ёшлар орасидан кўплаб таниқли “чарм тўп” усталари етишиб чиқади.
Конференция ишида Ўзбекистон футбол федерацияси болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Ш. Имомов иштирок этди.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Фикрлар