UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  4 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  5 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  14 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Қорақалпоғистон. Ёш мини футболчилар майдонда Янгиликлар

Қорақалпоғистон. Ёш мини футболчилар майдонда

Теглар :  Футзал
Нукус шаҳрида Ўзбекистон республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон республикаси футбол федерацияси Кубоги учун ўсмирлар ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди.

Ўз навбатида 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалардан иборат 18 та жамоа қатнашган беллашувнинг ҳал қилувчи учрашувида “Тахтакўпир”лик ёш футболчилар “Тўрткўл”лик тенгдошларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубок соҳибига айланишди. Фахрли иккинчи ўрин тўрткўллик қизларга насиб этган бўлса, учинчи ўринни Хўжайли шаҳрининг “БЎСМ-2” жамоаси эгаллади.

Қизлар мусобақаси  2000-2001 йилларда туғилган мини футболчилар ўртасида бўлиб ўтди.  Бу ерда “Қирқ қиз” жамоаси қошидаги тайёрлов гуруҳи аъзолари “Кегейли”  жамоасини 1:0 ҳисобида енгиб, биринчи ўринни эгаллади. Натижада, кегейлилик қизлар иккинчи ўрин билан кифояланишди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасига Амударё туманининг “БЎСМ-3” жамоаси жойлашди.

Мусобақанинг энг яхши ўйинчилари номига Сейдабулла Ниетуллаев(“Халқабад”) ва Озода Олимова (БЎСМ-3, Амударё тумани)лар сазовор бўлишди. “Тўрткўл”лик Сарвар Назарбоев “Фойдали ўйинчи”га аталган совринни қўлга киритди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика