UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  0 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  12 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3

Қорақалпоғистон Республикасида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Иқтидор” турнири ғолиблари тақдирланди Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикасида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Иқтидор” турнири ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан юртимизда болалар футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида турли мусобақалар ва фестиваллар ташкил қилиняпти.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг Бўстон шаҳарчасида ЎФА ва ПФЛ ташаббуси билан туманлараро “Иқтидор” турнири ўтказилди. Ушбу турнирни ташкил қилишдан асосий мақсад, республикамизнинг чекка-чекка қишлоқ ва туманларида жойлашган мактабларнинг ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол турини оммалаштириш, иқтидори бор ёшларни излаб топишдан иборат.

Мазкур футбол мусобақаси 2 хил ёш тоифасида ташкил этилиб, футболчилар 13-14 ҳамда 15-16 ёш тоифаларига бўлинган ҳолда мусобақалашадилар.

13-14 ёшлилар ўртасида "Дўстлик" ОФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўла, 15-16 ёшлилар ўртасида "Саҳтиён" жамоасига тенг келадиган топилмади.

Ғолибларга ЎФА томонидан Кубок, медаллар ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Туманлараро “Иқтидор” турнирини юртимизнинг барча вилоятларида ўтказиш режалаштирилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика