UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  4 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  14 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

“Қўқон шаҳар хокими кубоги” учун ўтказилган турнир якунланди Янгиликлар

“Қўқон шаҳар хокими кубоги” учун ўтказилган турнир якунланди

Қўқон шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Қўқон шаҳар хокими кубоги” ҳалқаро турнири бугун ўз якунига етди.

Қўқондаги стадионларда мусобқанинг финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ўтказилган ўйинлардан сўнг мусобақада ғолиблар аниқланди. 

2007-2008  ўртасида бўлиб ўтган мусобақада “Аҳмадхон” футбол клуби ғолиб бўлди. 

2009 йиллар мусобақасида эса ғолиблик  “Андижон” футбол академияси тарбияланувчиларига насиб қилди. 

2010 йилларда туғилган футболчилар ўртасида эса Тошкентнинг “Пахтакор” клуби тарбияланувчилари тенгсиз бўлишди. 

2011-2012 йилларда туғилган болалар ўртасидаги мусобақа фестивал шаклида бўлиб ўтди ва унда иштирок этган барча жамоалар тақдирланишди. 

Бугун  Қўқондаги “Аҳмадхон спорт мажмуаси”да мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Усмонов, Фарғона вилоят футбол ассосациясининг биринчи вице-презиеднти Носирбек Отақўзиев, “Қўқон-1912” футбол клуби президенти Бахтиёржон Толипов , ЎФАнинг болалар футболи бўйича  мутахассиси Григорий Айрапетян  ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг мураббий ҳамда футболчилари иштирок этишди.

Маросимда сўз олган Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Усмонов йиғилганларни  яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан қизғин табриклаб, барча мусобақа иштирокчиларига самимий миннатдорчилик изҳор қилди.  

-Бундай турнирлар орқали ёшларимиз тобора чиниқиб катта ҳалқаро мусобақаларга тайёрланиб борадилар. Муҳтарам юртбошимизнинг спортга , хусусан футбол бўлган эътиборлари туфайли юртимизда футбол ўйини тобора оммалашиб бормоқда. Бу мусобақада иштирок этган болажонларимиз орасидан келгусида “Қўқон-1912” жамоамиз шарафини, шунингдек Ўзбекистон терма  жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қиладиган футболчилар етишиб чиқишига умид қиламан ва ишонаман – деди жумладан М Усмонов. 

Шундан сўнг турнир иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларга мукофотларни шаҳар хокими  Маъруфжон Усмонов, Бахтиёржон Толипов , Носир Отақўзиев , Григорий Айрапетян ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг таниқли футболчилари топширишди. Турнирда иштирок этган деярли барча жамоалар турли эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар. Шу ўринда ташкилотчилар томонидан мусобақанинг ўтказиш давомида ўзларининг беғараз ёрдамларини кўрсатган “Имкон” савдо белгиси, “Осиё колбасалари” корхонаси ҳамда “Турон  цемент” компанияларига миннатдорчилик билдирамиз . Бу турнирда иштирок этган барча болажонлар Қўқондан бир олам таассуротлар билан уйларига қайтишди.   



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика