UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

"Қўқон-1912"нинг кечаги машғулотидан галерея Янгиликлар

"Қўқон-1912"нинг кечаги машғулотидан галерея

Даврон Файзиев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг 2 давра ўйинларига қизғин тарзда тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа аъзолар Дўрмон посёлкасидаги сўлим оромгоҳда яшаб, кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Мураббийлар штаби биринчи навбатда жисмоний тарёргарликка урғу беришмоқда. Машғулотларда  футболчиларга катта юклама берилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Об-ҳавонинг ўта иссиқ бўлишига қарамасдан барча жамоа аъзолари машғулотларда астойдил тер тўкишаётгани кўриниб турибди. Жамоа раҳбарияти футболчиларнинг яхши яшашлари, машғулотларда  ишлашлари ҳамда ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитларни мукаммал тарзда яратиб беришмоқда.  

Кечаги машғулотларда кичик жароҳати сабабли Санъат Шихов иштирок этмади. Шунингдек Александр Мерзляков алоҳида машғулотларда иштирок этяпти. Билолхон Тошмирзаев куннинг иккинчи ярмидаги машғлуотларда бош мураббийнинг рухсатига кўра қатнашмади. Қолган барча футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажариш учун машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. 

Жамоа машғулотларига аввал хабар берганимиздек Шоҳназар Норбеков ҳамда Нигериялик легионер Лонгжи Сонг қўшилган. Шунингдек ўринбосарлар таркибидан ҳам бир нечта ёш футболчиларимиз асосий жамоа машғулотларига жалб қилинган. Жамоани Мўмин Мелиевдан бошқа ҳеч ким расман тарк этмади. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика