UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  1 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  0 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  4 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  16 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  9 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  7

“Қўқон-1912”: Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Қўқон-1912”: Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади

Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси бугун ўзининг жорий мавсумдаги илк расмий ўйинини ўтказди.
Самарқандда “Динамо” ёшлар жамоаси меҳмони бўлган ёшларимиз сафарда ўйнашига қарамай, ғалаба сари дадил харакат қилди.

Дарвоқе, баҳсни “Қўқон-1912” бош мураббийи Рустам Абдуллаев бевосита стадионда кузатиб борди.
Айтиш лозимки, ҳар икки жамоа таркибида ҳам асосан ёшлар ўйнади. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа ҳам гол уриш навбатма-навбат олдинга ўтган бўлсада, барибир ҳисоб очилмади.

Танаффус вақтида мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган ҳар икки клуб футболчилари майдонга чиқиб, ҳисобни очиш пайида бўлди. 50-дақиқа ўтиб бораётганида учрашувда илк гол киритилди. Ўнг қанотда тезкор футболчи Муҳаммаданас Ҳасанов мезбонлар жарима майдони ичига ёриб кириб, тўпни жамоадошига оширди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди – 0:1.

Шундан кейин мезбонларни ҳисобни тенглаштиришга эътибор қаратди. Аммо ёшларимиз ҳимояда бехато ўйнайди ва рақибга имконият бермади.

Учрашув якунланиб бораётганида футболчиларимиз иккинчи голни ҳам нишонлаши ҳеч гап эмасди. 85-дақиқада Авазхон Маматхўжаев марказда рақибидан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди. Аммо у дарвозага ўзи зарба йўллашдан кўра, тўпни олдида турган шеригига узатишни лозим топди. Аммо ҳужумчи Азамат Турсунов дарвозабонни алдай олмади.

Баҳсда бошқа гол кузатилмади ва шу тариқа ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади. Кейинги турда “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси ўз майдонида “Пахтакор” ёшлар жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 21 март куни бўлиб ўтади.

13.03.2015
Ёшлар лигаси
"Динамо" - "Қўқон-1912" 0:1 (0:0).
Ҳакамлар:
Наим Қосимов (Қарши), Шерзод Қамаров (Самарқанд), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Жасур Қудратов (Самарқанд).
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Гол: Лазизжон Нуритдинов, 50 (автогол)

"Динамо":
25.Муҳиддин Худоёров, 3.Саддам Боймаматов (C), 4.Бунёд Исроилов, 15.Лазизжон Нуриддинов, 17.Жасур Азимов, 22.Жасур Қурбонов, 33.Ислом Ҳамидов, 39.Муҳаммад Ражабов, 42.Миркомил Лоқаев, 55.Акбар Сиддиқов, 70. Рамиш Бобомирзаев.
Захира: 1.Рустам Тоштурдиев, 8.Амиржон Сафаров, 12.Шаҳбоз Гоипов, 21.Жонибек Кўчимов, 28.Дамиржон Тиллаев, 34. Ҳакимхон Аъламхомов, 95.Фирдавс Абдусалимов.

“Қўқон-1912”: 35.Муҳриддин Аҳмедов, 4.Ойбек Рустамов, 6.Равшан Ҳайдаров, 7.Азамат Турсунов, 8.Нодирбек Қўзибоев, 9.Лазизжон Назиров (C), 10.Иқболжон Маликжонов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Маъруф Зокиржонов, 17.Исмоилжон Охунжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 16.Ислом Абдуллаев, 11.Абдуқаҳҳор Ўктамов, 21.Достонбек Мелиқўзиев, 25.Аъзамжон Самижонов, 26.Бахтиёржон Абдубаннонов, 77.Дадахон Сулаймонов.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика