"Қўқон-1912" ва "Локомотив" назорат баҳсида жанговар дуранг қайд этишди
		
		21 фев 2020 15:31
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Қўқон-1912" ва "Локомотив" назорат баҳсида жанговар дуранг қайд этишди
Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" жамоаси бугун "Локомотив"га қарши назорат учрашуви ўтказди.
Баҳс шиддатли тарзда кечди. Ўйиннинг 56-дақиқасида қўқонликлар ҳисобни очишди. Қувондиқ Рўзиевнинг шедевр пасидан сўнг Ҳасанов тўпни тўхтатмасдан кучли зарба билан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.
64-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни тенглаштирди. Ҳимоядаги хатодан "темирйўлчилар" унумли фойдаланишди.
74-дақиқада "Локо" дарвозасига иккинчи тўп киритилди. тошкентликлар ўз жарима майдончалари ичида рақибга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Иван Йосович пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасини олдинга олиб чиқди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳужумкорликка зўр берган "Локомотив" футболчилари 80-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Шаҳзод Шайманов гол муаллифига айланди.

Айтиш мумкин-ки, бу "Қўқон-1912" жамоасининг Тошкентдаги йиғин доирасидаги сўнгги назорат беллашуви бўлди.
Назорат ўйини
"Қўқон-1912" - "Локомотив" 2:2
Голлар: Муҳаммаданас Хасанов 56, Иван Йосович 74 пен. - Темурхўжа Абдуҳолиқов 64, Шаҳзод Шайманов 80.
"Қўқон-1912": Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Александр Мерзляков, Аваз Маматхўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров.
Захирадан тушганлар: Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Бек Абдуллаев, Зоҳид Абдуллаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов.
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Славко Дамянович (Фарруҳ Иброҳимов, 46), Даврон Умиров (Аваз Ўлмасалиев, 69), Кахи Махаразде, Кирилл Погребняк, Марат Бикмаев (Жавоҳир Алижонов, 83), Темурхўжа Абдухолиқов (Иброҳим Ғанихонов, 83), Даврон Ҳошимов, Шерзод Файзиев, Ойбек Қиличев (Шаҳзод Шайманов, 46), Диёр Туропов.




Мазкур учрашувни "Бухоро" устози Муҳсин Муҳаммадиев ҳам кузатиб борди.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар