“Қўқон-1912” Қарши шаҳрига етиб борди

1 апр 2015, 11:32
Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви 2 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912” футбол клуби аъзолари ушбу баҳсга етиб бориш учун кеча тушликдан сўнг Тошкент-Қарши йўналиши бўйича йўлга чиққанди. Бугун тонг саҳарда эса делегация Қарши шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда “Қўқон-1912” матбуот хизмати клуб расмий твиттерида хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун ёшлар лигасининг “Насаф” – “Қўқон-1912” баҳси соат 16:00да бошланади. Эртага эса ўйин бошланиш вақти соат 18:00га белгиланган.



Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›