UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  0 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:0 (матнли трансляция)  66 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  23 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  39 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Андижон" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Андижон" билан дуранг ўйнади

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Андижон" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Андижон» (Андижон) 0:0
11 апрель 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, О.Абдувосилов, А.Калинин, А.Рубаков.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Комиссар: Бахтиёр Маметов.

"Қўқон-1912": 16. Андрей Бакланов, 3.Хасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 11.Дониёр Усмонов, 17.Азиз Тўхтабоев (С) (9.Носир Отақўзиев, 38), 18.Сардор Эминов, 22.Ориф Мамажонов (19.Владимир Аргун, 71), 23.Фурқат Ҳасанбоев, 24.Илья Ильин, 28.Алексей Николаев, 29.Игорь Голбан.
Захира: 12.Азиз Ашуров, 4.Қаҳрамон Махамаджонов, 7.Иззат Ғаниев, 8.Нодирбек Қўзибоев,   15.Маъруф Зокиржонов.

"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 10.Предраг Вуйович, 11.Абдумалик Абдуллаев, 17.Тимур Васильев, 18.Рустам Аъзамов (7.Асқар Жадигеров, 60),  21.Жавлон Гусейнов, 23.Санжар Асқаралиев, 28.Расул Раҳмонов (С), 70.Фаррух Шотурсунов ( 8.Шукур Жумабоев, 74).
Захира: 1.Элдор Исабоев, 9.Лочин Солиев, 14.Абдулатиф Абдуқодиров, 19.Дониёр Усмонов, 33.Умрилло Рамозонов.

Огоҳлантиришлар: Ориф Мамажонов, 27. Даврон Турсунов, 35.



 
                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ



Эътиборингиз учун ташаккур! Саломат бўлинг!

Учрашув тугади. Шу тариқа водий дербисида нурсиз дуранг қайд этилди. 


90+3. Ўзгариш. Абдумалик Абдуллаев ўрнига Абдулатиф Абдуқодиров майдонга тушди.


90. Бош ҳакам иккинчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.


89. Мезбонлар асосий эътиборини ҳужумга қаратмоқда.


87. Дониёр Усмонов рақиби Асқаралиевдан тўпни олиб қўйди. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.


86. Жарима зарбасини Эминов амалга оширди. Жарима майдони ичига узатилган тўпни меҳмонлар қайтаришди. 

85. Огоҳлантириш! Гусейнов рақиби Аргунга нисбатан қўпол харакат қилди. Ҳакам эса Жавлонни сариқ карточка билан "сийлади".

83. Абдумалик Абдуллаевнинг харакатлари хавфли кўриниш олмоқда. Унинг жарима майдони ичида дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўпни Ҳасанбоев майдон ташқарисига чиқариб юборди.


81. Андижон телерадио канали ижодкорлари ҳам ўйинни тасвирга олиш учун Қўқонга ташриф буюрган.


80. Бугунги ўйинни стадионда 5та видео камера тасвирга олаётганини айтиб ўтиш лозим!


79. Умуман олганда Хасан Рўзиев бугун футболчиларни ортиқча аяб ўтирмаяпти.


78. Огоҳлантириш! Энди "Қўқон-1912" футболчиси Носир Отақўзиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


74. Ўзгариш! Фаррух Шотурсунов ўз ўрнини Шукур Жумабоевга бўшатиб берди. 



73. Огоҳлантириш! Геннадий Мошняга. Ҳакам уни ўйин вақтини сунъий равишда  чўзаётганликда айблади.


71. Ўзгариш. Ориф Мамажонов ўрнига Владимир Аргун тушди. 



68. ЗАРБАААААААААА! Абдумалик Абдуллаев рақиби Голбандан ўтиб кетиб, таҳминан 10 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бакланов яна маҳорат кўрсатди.



65. Николаев чап қанотга ўтиб фаоллик кўрсатди. Қаршисидаги рақибини алдаб ўтиб, тўпни Мамажоновни узатди. Ориф эса тўпни яна жамоадошининг ўзига қайтаришда бироз ноаниқ харакат қилди.



63. Асқарнинг ўзи жарима зарбасини амалга оширди. Бакланов ўз ўрнида.


62. Асқар Жадигеровга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси. 


61. Марказда Николаев - Жадигеров қарама-қаршилигини кўряпмиз. 


60. Ўзгариш. "Андижон". Рустам Аъзамов ўрнига Асқар Жадигеров тушди.


58. Ориф Мамажонов чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Ҳаволатиб узатилган тўпни Мошняга ушлаб олди.



55. ЗАРБАААА! Усмонов жамоадоши Отақўзиевга пас оширди. Носирнинг кучли зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Зарба хавфли кўриниш олди. 


50. Мезбонлар устунликни ўз қўлига олишга интилмоқда. Чунки улар бугун ўз мухлислари қаршисида ўйнамоқда ва уларни фақат ғалаба қониқтиради.


48. Расул Раҳмоновнинг жарима майдони ташқарисидан туриб берган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

47. "Бургутлар"нинг тезкор ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев чаққон харакатлари билан рақиб ҳимоячиларини саросимада ушлаб турибди.


46. Мезбонлар тўпни ўйинга киритган холда, иккинчи таймни бошлаб беришди.


Иккинчи бўлим стар олиш арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


45+1. Биринчи тайм якунланди. Танаффус!


45. Биринчи бўлим тўхталишлари учун бош ҳакам 1 дақиқа вақт қўшиб берди.


Бу вазиятда стадион ларзага келди.


42. ЗАРБААА! Тимур Васильев учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо тўп устунга тегиб қайтди. 


41. Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Абдуллаев бош билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. 


40. "Қўқон-1912" таркибида сардорлик масъулияти Андрей Баклановга топширилди.


39. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Тўхтабоев ўрнига Отақўзиев майдонга тушди.


38. Хавфли вазияяятт! Абдумалик Абдуллаев чаққон харакат қилиб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётгани Голбан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.



37. ЗАРБАААА! Игорь Голбаннинг бош билан берган зарбасидан сўнг "Андижон" посбони тўпни ушлаб олди. 



36. Тўхтабоевнинг жарохати жиддий бўлиб чиқди. Унинг ўрнига бошқа футболчи майдонга тушади.




35. Огоҳлантириш! "Андижон" ҳимоячиси Даврон Турсунов майдон марказида Азиз Тўхтабоевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 




34. Хавфли вазияяят! Тўхтабоев жамоадоши Усмоновни қулай пас билан таъминлади. Аммо Дониёр дарвоза томон зарба берганидан сўнг тўп қаршисидаги рақибига тегиб қайтди. 



31. мезбонлар жарима майдони ичида тўп учун курашда Бакланов билан Абдуллаев тўқнашиб кетти. Шифокорлар тажрибали посбонга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.


27. Огоҳлантириш. Ориф Мамажонов.


20. Ўнг қанотдан жарима майдони ичига  ҳаволатиб узатилган тўпни Николаев бош билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетти.



18. Андижондан ҳам бугун мингга яқин ишқибозлар "Марказий" стадионга ташриф буюрганини айтиш лозим. 


15. Хасанбой Эргашев майдон марказида тўпни олдинга интилиб бораётган шериги Эминовга узатди. Сардорнинг бироз кучсиз чиққан зарбасидан сўнг тўпни Мошняга ўз постида қийинчиликсиз ушлаб олишга эришди. 


3. Бугун қўқонликлар таркибида россиялик легионер Игорь Голбан клуби сафида ва олий лигада дебютини ўтказмоқда. 


1. Ўйинни майдон эгалари ҳужумкорликда бошлади.

Диққат! Учрашувга старт берилди!


Ҳар икки жамоа футболчилар давлатимиз мадҳияси садолари остида миллатимиз байроғини кутаришмоқда.


Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев сўзга чиқиб ўз дилсўзларини билдирди ва чемпионат қатнашчиларига омад тилади. 


Учрашув бошланишига саноқлик сониялар қолмоқда.


Ишқибозлар учун ўзига хос концерт ташкил этилди.


Қўқонда чемпионатнинг илк учрашуви бўлгани боис, бугун "Марказий" стадионда очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.


Бугун Қўқонда 12 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят олий лига ўйинлари бошланди.

Диққат қилинг! Қўқон шаҳар "Марказий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 16:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика