UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  7 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   97 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  24 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

"Қўқон-1912": Нўъмон Ҳасановни табриклаймиз! Янгиликлар

"Қўқон-1912": Нўъмон Ҳасановни табриклаймиз!

Бугун "Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасановнинг туғилган куни. Бугун Нўъмон Нурматович 47 ёшини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлислар номидан у кишини чин юракдан табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик янги мавсумда омад тилаб қоламиз.


ҚЎҚОН ФАХРИ

Қўқонлик футбол ишқибозлари терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги биринчи гол муаллифи бўлган Нўъмон Ҳасановни ўзгача бир шараф билан тилга олишади. Қўқонликлар фахри бўлган Нўъмон Ҳасанов ўзбек футболида ўзига хос ном қозонган мутахассислардан бири саналади.

Нўъмон Нурматович футболчилик фаолиятида улкан ютуқларни қўлга киритган.

Бугунги кунда мураббий сифатида ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг шуҳрати футболчилик фаолиятида мавқеидан кам эмас.

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси чинакам кашфиёт бўлди. Бунда албатта бош мураббиймизнинг ҳиссаси беқиёс.

Янги мавсум бошланиши арафасида 47 ёшни қарши олаётган мутахассис оқилона селекция ишларини олиб боргани натижасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига бир қатор тажрибали футболчилар келиб қўшилишди.

Бу эса бошланажак суперлига баҳсларида ҳам жамоамиз мухлислар кутган натижаларини кўрсата олишига замин яратади. Жамоамизнинг ғалабали онлари ҳали олдинда.

Яна бир бор туғилган кун муборак, ҳурматли Нўъмон Нурматович!, - деб ёзади "Қўқон-1912" клуби расмий сайти.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика