UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:59Родриго учун мавсум якунланди  1 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  3 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  0 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  5 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  1 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  0 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  9 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  11 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0 15:46"Футбол олами". Бабаян қуюшқондан чиқди ёхуд 1-тур ҳақида батафсил  0 15:33Про лига янги мавсумига қуръа ташланди: "Металлург" илк турда сафарда, "Ғазалкент" эса уйда ўйнайди   2

“Қўқон-1912” кексаларни эъзозлайди Янгиликлар

“Қўқон-1912” кексаларни эъзозлайди

Маълумки, 2015 йил муҳтарам юртбошимиз томонидан "Кексаларни эъзозлаш йили" деб номланди.

Шу муносабат билан жойларда қарияларни эъзозлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш ҳамда уларга нисбатан иззат-икромда бўлиш учун турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Хусусан кеча олий лиганинг 7-туридан ўрин олган Қўқондаги “Марказий” стадионда кечган “Қўқон-1912” – “Бухоро” (2:1) учрашувидан олдин “Қўқон-1912” футбол клуби Қўқон футболига меҳнати сингган ва жамоа таркибида ёрқин ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовар бўлган фахрийларга иззат-икром кўрсатди.



Фахрий Вясчеслав Пишук билан биргаликда ўтган мавсум “Қўқон-1912” сафида ўйнаб, жамоанинг олий лигага қайтишида муносиб ҳисса қўшган собиқ футболчилар – Александр Критинин билан Хуршид Узоқбоев клуб вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов томонидан қимматбаҳо совғалар тақдирланди. Уларнинг клуб ривожида йўлига қилган мехнатларини жамоамиз ҳеч қачон унутмайди ва доимо қадрлайди. Ушбу кичик тадбирдан сўнг Пишук, Критинин ва Узоқбоев бундай эътибордан хурсанд эканлигини яшириб ўтирмади ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика