"Қўқон-1912" бугундан Қизилтоғдаги йиғинга киришади
18 июл 2014 15:29
Янгиликлар
"Қўқон-1912" бугундан Қизилтоғдаги йиғинга киришади
Биринчи лига иштирокчиси "Қўқон-1912" давралар оралиғидаги дастлабки йиғинии бошлади.
Жамоа кеча ўз қароргоҳида йиғилди ва бош мураббий Рустам Абдуллаев футболчиларни икки таркибга ажратган ҳолда, ўйин ташкил этди. Шундан сўнг жамоа Тошкентга йўл олди. Эндиликда қўқонликлар машғулотларни Қизилтоғ қароргоҳида ўтказади.
Таркибда ўзгаришлар бошланди. Биринчи босқичда ишончни оқлай олмаган айрим ўйинчиларга жавоб берилмоқда. Шунингдек аксарият ёшларга ҳам кетишга руҳсат берилган. Уларнинг ўрни эса тажрибали ўйинчилар билан тўлдирилмоқда. Биринчи лига тоифасида тажрибали ўйинчилар саналадиган Исроил Турсунов, Ҳасан Эргашев ("Истиқлол"), Музаффар Абдуллаев ("Локомотив-БФК"), Анвар Раҳимов каби ўйинчилар бугунги кунда "Қўқон-1912"да кўрикдан ўтмоқда. Бундан ташқари Андижоннинг "УзДонгЖу" клубидан ҳам икки иқтидорли футболчи Шаҳбоз Жумабоев ва Улуғбек Усмонов ҳам таклиф этилган.
Бош мураббийнинг айтишича, Тошкент йиғини мобайнида яна бир қатор ўйинчилар келиб қўшилади ва уларнинг муносиблари олиб қолинади.

Фикрлар