Қодирқулов, Қобилов, Аҳмадалиев ва бошқалар. "Бунёдкор"да кимларнинг шартномаси тугамоқда?

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2020, 17:41
"Бунёдкор" клубининг бир қатор футболчилари шу йил охирида эркин агентга айланишади.

Абдумавлон Абдужалилов, Сарвар Каримов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Селим Нурмурадов, Давронжон Эргашев, Владислав Нуриев ва Баҳодир Пардаевнинг шартномаси шу йил сўнггида якунига етади.

Шартнома тугашига 6 ойдан кам муддат қолганида исталган клуб футболчилар билан музокара олиб бориши ва шартнома тузиш ҳуқуқига эга. Фақат бу ҳақда "Бунёдкор"ни расман огоҳлантириши талаб этилади.

Бу футболчилар эркин агент сифатида клубдан кетмасликлари учун "Бунёдкор" улар билан шартномани узайтириши талаб этиларди. Бироқ ҳозирга қадар бу борада ҳеч қандай расмий хабар чиққани йўқ.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›