UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  2 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

"Қизилқум" янги футболчиларни таништирди ФОТО+ВИДЕО Янгиликлар

"Қизилқум" янги футболчиларни таништирди ФОТО+ВИДЕО

Навоийнинг "Қизилқум" клуби бугун Тошкентдаги "Rakat Plaza" меҳмонхонасида жамоага қўшиб олинган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Тадбир икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни ОАВ вакилларига таништирди. Кейин эса футболчилар "Қизилқум" либосларини тантанали равишда Ҳамиджон Актамовдан қабул қилиб олишди.

Ҳамиджон Актамов янги мавсумда жамоа олдига дастлабки босқичда кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилганини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг "Қизилқум"нинг янги футболчилари қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Андрей Сидоров (ҳужумчи): "Мени "Қизилқум"га шахсан Ҳамиджон Актамов таклиф қилдилар. Жамоа жуда аҳил ва иноқ. қисқа фурсат ичида кўпчилик билан дўстлашиб кетдим. Янги мавсумдан мақсадларимиз юқори. Ўзимга келадиган бўлсак, ҳали ўз устимда кўпроқ ишлашим керак. Ўйлайманки, навоийлик мухлислар кутган ўйинни намойиш этиб, уларни қалбидан муқим жой олишга ҳаракат қиламан".

Элгужа Григалашвили (ҳужумчи): "Мен учун "Қизилқум" жамоасидан тушган таклиф янги чақирув. Ўз кучимни янги чемпионатда синаб кўриш мен учун ҳам жуда қизиқ. Янги жамоам билан муваффақиятли иштирок этиш учун бор кучимни сарфлашга тайёрман. Чемпионат стартини интиқлик билан кутяпман".

Гиорги Квесиешвили (ҳимоячи): "Мен ўз уйимга қайтдим десаб ҳам бўлади. Чунки бу жамоа шарафини аввал ҳам ҳимоя қилганман. "Қизилқум" бир оилага айланган. Бу ерда барча шароит ва муҳит аъло даражада. Умид қиламанки, янги мавсумда ўз олдимизга қўйилаётган мақсадларга эришамиз. Муҳими, ишқибозларимиз кутган ўйин ва натижани қайд этиш. Ўз уйимга қайтганимдан бениҳоят хурсандман".

Муҳсин Убайдуллаев (ҳимоячи): "Нефтчи"даги охирги мавсум мен ва жамоа учун муваффақиятсиз ўтди. "Қизилқум"га эркин агент сифатида келдим. Жамоа янги мавсумда ўз олдига катта мақсадлар қўймоқда. Айнан шу жиҳат ҳам мени "Қизилқум"га ўтишимга туртки бўлди. Менга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан".

Алишер Саноев (ярим ҳимоячи) : "Ўзим туғилиб ўсган шаҳарда ўйнаш имкониятини қўлга киритганимдан бахтиёрман. "Бухоро" билан шартномам якунлаганидан кейин эркин агентга айлангандим. "Қизилқум"дан таклиф тушганидан сўнг эса узоқ ўйлаб ўтирмадим ва уйимга қайтдим. Ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд этишга ва жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишга интиламан".

Сергей Прохоров (ҳимоячи): "Ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганим туфайли "Локо"дан кетишга қарор қилдим. "Қизилқум"га ижара асосида келдим. Умид қиламанки, ўзимни футболчилик сифатларимни ушбу жамоа сафида кўрсатишга ва мухлисларда илиқ таассурот қолдиришга ҳаракат қиламан".

Дониёр Усмонов (вингер): "Локомотив" билан тузган шартномам якунлангани боис "Қизилқум" таклифини иккиланмасдан қабул қилдим. Янги мавсумда мақсадлар юқори. Ўйлайманки, мухлисларимизни хурсанд этиш қўлимиздан келади".

Неманья Йованович (ҳужумчи) : "Бу жамоа сафида 2016 йил ўйнагандим ва ўшандаёқ клубдаги муҳит менга маъқул келганди. Шу боисдан "Қизилқум"га қайтиш борасида ортиқча ўйлаб ўтирмадим ва дархол таклифга лаббай деб жавоб бердим. Яна ушбу жамоа либосини кийиш имконияти тақдим этилганидан хурсандман. Голларим билан жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилганман".

Евгений Черемесин (дарвозабон): "Мен яна Ўзбекистонга қайтганимдан жуда бахтиёрман. Менга Ҳамид Актамов қўнғироқ қилганида таклифни бир сония бўлсада ўйлаб ўтирмадим. Бу ерга қайтиш мени фақатгина хурсанд қилди. Аввалги даражамданда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Қолганини эса чемпионат ўйинлари кўрсатиб беради. Жамоага ва ўзимга тўлиқ ишонаман. Янги мавсумни эса интиқлик билан кутяпмиз. Евгений Черемесин чақириб жамоа хатога йўл қўймаганини исботламоқчиман".


"Қизилқум"нинг янги футболчилари танлаган рақамлар:

Евгений Черемесин: 77-рақам
Гиорги Квесиешвили: 5-рақам
Неманья Йованович: 84-рақам
Дониёр Усмонов: 11-рақам
Сергей Прохоров: 19-рақам
Муҳсин Убайдуллаев: 21-рақам
Алишер Саноев: 10-рақам
Андрей Сидоров: 70-рақам
Элгужа Григалашвили: 30-рақам

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Қизилқум" янги ўйинчиларни таништирди

TAS-IX



TAS-IX эмас


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика