UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  0 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизишни ишлари бошлади  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  2 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  4 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  2 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  6 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  3

“Қизилқум” Тошкентда “Бунёдкор”дан устун келди Янгиликлар

“Қизилқум” Тошкентда “Бунёдкор”дан устун келди

Шу кунларда пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Унда кончилар мамлакат миллий чемпионати пешқадами Тошкентнинг “Бунёдкор” футболчилари билан куч синашди.

Унда мураббийлар айни пайтда кўрикдан ўтаётган бир қатор футболчиларни майдонга туширди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида Александр Алимпиевич ҳисобни очди. 19-дақиқада унинг дарвозадан чамаси ўн саккиз метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

Танаффусдан сўнг, Ҳамиджон Актамов раҳбарлик қилаётган “Қизилқум” футболчилари майдонда ташаббусни ўз қўлларига олишга уринишди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар ўз самарасини узоқ куттирмади. Аввалига 61-дақиқада Воҳид Шодиев ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди. Сўнгра, ҳозирда навоийликлар таркибида кўрикдан ўтаётган Шукур Жумабоев муваффақият қозонди ва “Қизилқум”нинг ғалабасини таъминлади — 1:2.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ўртоқлик учрашуви

“Бунёдкор” (Тошкент) — “Қизилқум” (Навоий) — 1:2 (1:0).

Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 25 июль.

Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент).

Голлар: Александр Алимпиевич (19), Воҳид Шодиев (62), Шукур Жумабоев (81).

“БУНЁДКОР”: Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Рустам Ашурматов, Александр Алимпиевич, Сато Минори, Жавлон Иброҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Шоҳрух Гадоев, Акромжон Комилов, Юрица Булят.

Захирадан майдонга тушганлар:  Акбар Тўраев, Анвар Ғофуров, Баҳодир Насимов, Ҳайрулла Каримов, Хуршид Ғиёсов, Георгий Погосов, Жаҳонгир Хўжанов, Суҳроб Иззатов, Элбек Равшанов, Фарруҳ Икромов, Шаҳзодбек Нурматов.

“ҚИЗИЛҚУМ”: Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Георгий Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Отабек Нарзуллаев, Эркин Бойдуллаев, Шерали Жўраев, Баҳриддин Ваҳобов, Илҳом Юнусов, Воҳид Шодиев, Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Саиджон Ҳайитов, Шукур Жумабоев, Самандар Шодмонов, Нодирхон Камолов, Элиёржон Акбаров.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси мазкур Тошкент йиғини доирасида бунгача “Қўқон-1912” (3:2), “Сўғдиёна” (2:0) ҳамда “Локомотив-БФК” (5:3) футболчилари билан ўзаро синов учрашувларида майдонга тушганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика