UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  10 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5

“Қизилқум”- “Сўғдиёна”: ўзаро ўйинлар Янгиликлар

“Қизилқум”- “Сўғдиёна”: ўзаро ўйинлар

Олий лиганинг 6-турида “Қизилқум” Навоийда “Сўғдиёна” билан куч синашади.

Ўтган турда ҳар иккала жамоа ўз ғалабаларини нишонлашди. “Қизилқум” Тошкентда “Бунёдкор”ни таслим этган бўлса, “Сўғдиёна” Жиззахда “Обод”дан устун келди.

Айни пайтда “Қизилқум” бешта учрашувдан сўнг олти очко тўплаб, турнир жадвалининг 9-поғонасини банд этган бўлса, жиззахликлар ҳам худди шунча очко тўплаб 11-поғонани эгаллаб туришибди.

Ушбу жамоаларнинг Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихида кечган баҳслари статистикасига назар ташласак, улар ҳозиргача йигирма олти маротаба ўзаро куч синашган.

Шулардан ўн тўрттасида навоийликлар ғалаба қозонган. Бешта ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, қолган еттита баҳсда жиззахликларга омад кулиб боққан.

Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” жамоаси рақиб дарвозасини 34 бор ишғол этишга муваффақ бўлган. Ўз дарвозаси тўридан эса 23 марта тўп олиб чиққан. Тўплар нисбати бўйича устунлик кончилар томонида — 34:23.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум”- “Сўғдиёна” учрашуви 15 апрель, шанба куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида соат 18:00 да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидага баҳс Кармана стадионида 14 апрель куни бўлиб ўтади. Ёшлар беллашуви соат 16:00 да бошланиши режалаштирилган.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

2000 йил

1 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

17 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

2001 йил

18 апрель. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” — 1:0

1 октябрь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:0

2002 йил

22 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:2

10 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

2004 йил

3 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

25 сентябрь. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” - 1:1

2005 йил

12 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:0

11 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 0:0

2006 йил

13 май. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

29 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

2008 йил

10 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

27 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 1:0

2009 йил

20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:0

19 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:1

2011 йил

19 март. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

22 октябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 0:0

2013 йил

20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

17 август. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 2:1.

2014 йил

21 июнь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 1:0

7 ноябрь. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 1:0.

2015 йил

14 март. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 4:1

2 август. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 4:1

2016 йил

1 июль. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 1:1

22 ноябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” 3:1

Манба: www.fcqizilqum.uz


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика