"Қизилқум" - "Металлург" учрашуви 17:00да бошланади

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2020
"Қизилқум" - "Металлург" учрашуви бошланиш вақти ўзгарди.

Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Металлург” ўйини 24 ноябрь куни соат 15:15 да бошланиши керак эди, аммо учрашувни трансляция қилиш учун Тошкентдан Навоийга йўл олган кўчма телевизион станция ноқулай об-ҳаво туфайли ўз манзилига кутилганидан кеч етиб бориши боис, мазкур баҳс 17:00 га кўчирилди.

Coca Cola Суперлига. 24-тур
24 ноябрь, сешанба
17:00 ҚИЗИЛҚУМ — МЕТАЛЛУРГ.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz