

Унга кўра, иккала терма жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00да бошланади.
Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинлари олдидан илк йиғинини ўтказиш учун Австрияга жўнаб кетади. Аввалроқ хабар берилганидек, Австриядаги йиғин давомида 7 июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинларини 1 сентябрь куни Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.



