Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади
26 дек 2024 18:41
Янгиликлар
Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади
"Ньюкасл" қишки трансфер ойнасида Миланни молиявий жиҳатдан яхши харид деб ҳисобламоқда. Бироқ Шкриньяр "Ньюкасл"нинг асосий мақсади эмас. "Тоттенхэм" эса словакиялик футболчи ҳимоя чизиғига тажриба қўшишидан умидвор.
Аммо лондонликлар устози Анге Постекоглу Шкриньярни асосий таркиб вакили эмас, ротация учун муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Айнан шу жиҳат музокаралар вақтида муаммо туғдириши мумкин. Ваҳоланки, "Наполи", "Бавария", "Арсенал", "Астон Вилла", "Реал", "Байер", "Рома", "Ал Насср" ва "Атлетико" Шкриньярга асосий таркиб учун курашиш имконини беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар бор.
Ўз навбатида, футболчи ПСЖни январь ойидаёқ тарк этмоқчи. Парижликлар Шкриньяр трансферидан 35 миллион евро ишлаб олмоқчи, лекин муносиб харидор чиқса, талаб этилаётган суммани бироз туширишга ҳам тайёрлар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар