Қатар мундиал антирекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
21 ноя 2022, 09:00
ЖЧ-2022 дастлабки ўйинида мезбон Қатар 0:2 ҳисобида Эквадорга имкониятни бой берди.

Қатарликлар учрашув давомида рақиб дарвозаси томон 5 та зарба йўллади ва уларнинг бирортасида ҳам аниқ бўлмади.

Қайд этилишича, Феликс Санчес шогирдлари мазкур натижа бўйича мусобақа очилиш ўйинларидаги антирекордни такрорлашди. Бунгача, Федератив Германия Республикаси (ЖЧ-1978, Польша – 0:0) ва Саудия Арабистони (ЖЧ-2018, Россия – 0:5) илк учрашувларда дарвоза томон аниқ зарба йўллай олишмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: MisterChip