UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  1 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  8 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  12 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17

Қатар клуби футболчининг трансфери учун пулни фирибгарларга жўнатди Янгиликлар

Қатар клуби футболчининг трансфери учун пулни фирибгарларга жўнатди

"Стяуа" вингер Флоринел Команнинг "Ал Гарафа"га ўтиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келди.

Бухарест клуби футболчининг Қатар жамоасига трансфери учун 5,25 млн евро олиши керак. Бироқ "Стяуа" эгаси Жижи Бекалининг сўзларига кўра, "Ал Гарафа"дагилар пулни бошқа ҳисоб рақамига ўтказган.

"Улар пул бердик дейишди, лекин алданиб Вьетнамга ўтказиб юборишган. Мен Флоринел Коман учун пул олмадим. Энди улар 6 млн тўлашлари лозим, биз ФИФАга шикоят қилдик.

Биз уларга ҳисоб маълумотларини юборгандик, бу электрон маълумотлар. Улар бизга ҳисоб-фактура юборганимизни айтишди, лекин баъзи хакерлар почтани бузиб, уларга бошқа ҳисоб рақамини юборишган...

ФИФАга шикоят қилдик, яна миллион беришсин, бу бизга маълум маънода яхши... олти миллионли бўламиз! Улар тергов бошланганини айтишди. Биз пулни 31 августгача олишимиз керак. Агар бундай бўлмаса, бизга жарима тариқасида яна миллион тўлашлари керак бўлади", – деди Бекали.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика