Қатар 10 йилдан сўнг Ўзбекистонга гол урди

Iskandarov Abdulaziz
3 фев 2024, 21:15
Айни пайтда Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Хайдос Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилди. Якунда гол Ўткир Юсуповга автогол сифатида ёзилди. Шу тариқа Қатар 10 йилдан сўнг Ўзбекистон дарвозасига йўл топди. Улар сўнгги бор 2014 йил ўртоқлик учрашувида терма жамоамиз дарвозабонини ранжитган ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўшанда голлардан бирига ҳозир ҳам тўп тепаётган Хасан Ал Хайдос муаллифлик қилган эди. Кейинги 3та ўйинда Ўзбекистон икки бор 1:0 ва бир маротаба 2:0 натижасида рақибидан устун келган. 

Ўртоқлик учрашуви. 

Қатар - Ўзбекистон 3:0

Голлар: Себастьян Сориа Куинтана 18, Хасан Ал Хайдос 43, Мешал Абдулла 67

Осиё кубоги. Қатар - Ўзбекистон (Матнли трансляция)

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia