Қашқадарё чемпионати. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади

Xayrulla Xoliqov
18 сен 2017, 14:55
Бугун воҳанинг тўрт шаҳрида вилоят чемпионатининг иккинчи давра учрашувлари бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида 17 учрашувда 35 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилаётган Ғузорнинг “Шўртан-ФМ” жамоаси бугун ўз майдонида бу йилги мавсумда “пулька”га чиқишни мақсад қилган Чироқчининг “Кўкдала” жамоасини қабул қилади. Чироқчиликлар турнир жадвалида 32 очко билан учинчи ўринни банд этиб турибди.

Карвонбошини ҳар турда таъқиб этиб келаётган Суҳроб Азизов бошчилигидаги Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” жамоаси эса эртага сафарда Касбининг “Новқат-CITY” жамоасига қарши кўраш олиб боради. Кешликлар турнир жадвалида 17 учрашувда 34 очко жамғариб иккинчи ўриндан жой олишган.

Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлар. 19-тур
“Шўртан-ФМ” (Ғузор) - “Кўкдала” (Чироқчи)
“Насаф”-ФМ” (Қарши) - “Пўлати” (Косон)
“Аланга” (Косон) –“Бинокор” (Қарши)
“Чироқчи” (Чироқчи) –“Машъал-ФМ” (Муборак)

19 сентябрь.
“Новқат-CITY” (Касби) –“Ҳисор” (Шаҳрисабз)
“Нишон” (Нишон) –“Турон” (Қарши)
“Олимпия” (Қарши) - “Зафар” (Қамаши)
“Қарлиқ” (Муборак) - “Навбаҳор” (Касби)

Фахриддин Чориев.





Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia