UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  2 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  7 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

Қаршида ёмғир, стадион ОЧЛ ўйинига тайёр. "Насаф"нинг тахминий таркиби Янгиликлар

Қаршида ёмғир, стадион ОЧЛ ўйинига тайёр. "Насаф"нинг тахминий таркиби

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги "Насаф" - "Ал Васл" учрашуви бўлиб ўтади.

Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда ўтадиган беллашув 18:00да старт олади.

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи
, 2-тур
"Марказий" стадион, Қарши
20.02.2018. 18:00

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Васл" (БАА)

Бош ҳакам: Жиллет Жаред (Австралия)


Айни пайтда Қарши шаҳрида ёмғир ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати 6 даража илиқ, шамолнинг тезлиги соатига 14.8 км/соат. Ёмғирли ҳаво бугун кечга қадар давом этиши кутилмоқда. Ҳатто, ўйин пайти ҳам шаҳарни ёмғирли булутлар тарк этмаслиги тахмин қилинмоқда.


Қарши шаҳридаги ҳаво ҳарорати

12:30. 6 даража илиқ, ёмғир. шамолнинг тезлиги соатига 14.8 км/соат.

18:00. 5 даража илиқ, ёмғир. шамолнинг тезлиги соатига 15.2 км/соат.


Кўриб турганингиздек, бугун футболчиларга бунақанги об-ҳавода тўп тепиш осон бўлмайди. Айниқса, дарвозабонларга қийин бўлади. Мухлислар ҳавога қарамай, ўз суюклиларини олқишлаш учун стадионга келишлари аниқ. Кеча кун давомида стадион кассаларидан ўйинга чипта олиш учун келган мухлисларнинг оқими тугамади. Агар, ёмғир ҳалал бермаса ишқибозлар стадионни камида 75 фоизга тўлдиришса керак.

"Насаф"нинг расмий машғулоти

"Насаф" кеча, 19 февралда "Ал Васл"га қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди. "Марказий" стадионда кечган машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди. Ана шу вақт давомида 3 нафар дарвозабон Денис Иванков бошчилигида алоҳида шуғулланган бўлса, қолган ўйинчилар Рўзиқул Бердиев бошчилигида машқларни бажаришди. Қизиб олиш ва кайфият қўшиш мақсадидаги машқлар майдон марказидаги айлана ичидан чиқмаган ҳолда олиб борилди. Машғулот давомида футболчиларнинг кайфияти мутлақо аъло даражада бўлди. Бош мураббий муҳим тўқнашув олдидан шогирдларининг руҳиятини кўтаришга урғу бергани кўриниб турди.


Кечаги машғулот бошлангунга қадар "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев билан бироз суҳбатлашдик. Ана шу суҳбат давомида ундан Азиз Ғаниевнинг узоқдан зарба бериши ҳақида фикрини сўрадик. Р.Бердиев эса машғулотга чиқиш олдидан Азиз Ғаниевга айнан узоқдан кўпроқ зарбалар бериши кераклиги ҳақида айтдим дея таъкидлади. Бу борада Ғаниевга видеороликлар ҳам кўрсатилган. Демак, мураббий шогирдларига ўзларининг устун томонларидан келиб чиқиб алоҳида кўрсатмалар бериб чиққан.

Тахминий таркиб

"Насаф"нинг бугунги ўйинига ўзимизнинг тахминий таркибимизни бериб ўтамиз. Демак, Рўзиқул Бердиев бугун деярли "Ал Файсали"га қарши ўйнаган таркибни қўйишини тахмин қилаяпмиз. Фақатгина, чап қанот ҳимоясида Шароф Муҳиддинов ўрнини нисбатан тажрибалироқ Сайдулло Раҳматов эгалласа керак.

Қаршиликлар бугун 4-2-3-1 схемасида майдонга тушишлари эҳтимоли катта. Бунда, Ҳамробеков ҳақиқий таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажарса, Ғаниев марказга яқин ўйнайди ва ҳужумларни ривожлантирувчи бўлади. Қанотларда вингерлик Ҳасанов ва Кенжабоев зиммасига тушади. Черан ҳужумчи ортида ўйнаса, Абдихолиқов марказий ҳужумчи ролини бажаради.

"Насаф"нинг тахминий таркиби: Санжар Қувватов - Славко Лукич, Игорь Голбан, Умар Эшмуродов, Сайдулло Раҳматов - Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев - Жасур Ҳасанов, Ислом Кенжабоев, Драган Черан - Бобир Абдихолиқов.


Машғулотдаги аъло кайфият ўйинчиларни бугун ўйиндан кейин ҳам тарк этмасин дея "Насаф"га омад ва ғалаба тилаб қоламиз. Стадионда кўришгунча!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +81   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика