UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 02:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  31 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  7 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  19 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Қарши ҳужумдан воз кечмайдиган Уммон Янгиликлар

Қарши ҳужумдан воз кечмайдиган Уммон

Ўзбекистон терма жамоаси 9 январь куни БААда ўтаётган Осиё Кубоги доирасида Уммонга қарши ўйнайди.

Шу муносабат билан рақибмизнинг сўнгги 5 ойда ўтказган ўртоқлик учрашувларининг баъзиларини таҳлил қилишга уриниб кўрдим.

Уммон - Эквадор
2018 йил, 16 октябрь.

Ушбу баҳс голларсиз якунланди, аммо Эквадор рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун яхшигина имкониятларга эга бўлди. Жанубий америкаликлар ҳимоядан узатиладиган узун паслар орқали хавфли ҳужумлар ташкил қилишди.

Осиё Кубогидаги илк рақибимиз 4 кишидан иборат икки қаватли ҳимоя чизиғини яратиб, Эквадорни марказга яқин ҳудудда кутиб олишга ҳаракат қилди. Уммон бундай тактика билан тезкор қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, аммо рақиблар бундай хатоликларга йўл қўймади. Эквадорликлар тезкор футболчилари орқали қанотдан ҳам ўта хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди, аммо қужумларни якунлашда футболчиларга аниқлик етишмади.


Уммон - Тожикистон
2018 йил, 13 декабрь.

Ушбу ўйин 2:1 ҳисобида якунланди. Барча голлар иккинчи бўлимда урилди. 64-дақиқада захирадан майдонга тушган Салоҳ Ал Яҳёи уммонликларнинг иккала голига ассистентлик қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида қўшниларимизнинг қанот футболчиси марказда тўпни олдириб қўйди (Уммон Эквадорга қарши ўйиндаги каби рақибни марказга яқин ҳудудда кутиб олди). Тўп олдинроқ мен исмини келтирган Ал Яҳёига тушди. Уммонликлар кўпчилик бўлиб тезкор қарши ҳужум амалга оширишди. 

Яҳёи нозик узатма орқали жамоадошини дарвозабон билан бирга-бира вазиятга чиқарди. Муҳаммад Ал Гасани эса имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи гол Уммоннинг тезкор қарши ҳужуми орқали содир бўлди. Дарвозабон тожикистонликларнинг стандартдан узатган тўпини илиб олди ва тезда ўйинга киритди. Уммон терма жамоаси катта куч билан қарши ҳужумга ўтди. Яҳёи бошини кўтариб, тўпни катта тезликда югураётган Матаз Солиҳга узатди. Солиҳ ҳам дарвозани аниқ нишонга олди. Тожикистон терма жамоасининг голи бош билан урилди. қанотдан узатилган тўпни Шарафжон Солеҳов дарвозага йўллаб қўйди.


Уммон - Австралия
2018 йил, 30 декабрь.

Уммон терма жамоасининг Осиё Кубоги олдидан жиддий рақибга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Австралия узун паслар, қанотдан узатмалар ва рақиб ҳимоячиларининг хатолари туфайли кўплаб хавфли ҳужумларни амалга оширишди. "Соккеруз"  уммонликлар дарвозасига жавобсиз 5та гол уришга эришди. Бугунги рақибимиз тўп учун деярли барча курашларда мағлуб бўлди ва ҳимояда бетартиб ўйин намойиш этди. Уммон терма жамоаси бош мураббийи ушбу учрашувдаги мағлубият индивидуал хатолар туфайли содир бўлганини маълум қилди. Тўғри, лекин ҳужумга ўтмайдиган жамоа ҳимоядан бошқа қаерда хато қилсин?


Уммон терма жамоасининг кучли жиҳатлари

Уммонликлар ҳимоя марказига катта эътибор беришади. Улар марказ чизиғининг ҳар икки қисмида вазиятга қарат прессинг уюштиришади. Мана шундай прессинглардан бирида тўп олиб қўйилса, Уммон терма жамоаси камида 4 кишилик тезкор қарши ҳужум уюштиради.

Уммон сафида иқтидорли вингер Салоҳ Ал Яҳёи ажойиб ўйин кўрсатмоқда. 20 ёшли йигитнинг узатмалари, жамоадошларини қулай вазиятга чиқаряпти. Мендаги маълумотларга кўра, ушбу футболчи терма жамоа сафида ўтказган 9та учрашувида 3та гол уришга муваффақ бўлди. Бу ёш вингер учун жуда яхши натижа дейиш мумкин.


Уммон терма жамоасининг салбий жиҳатлари

Бугунги рақибимиз кимга қарши тўп тепишидан қатъий назар қарши ҳужум тактикасида ўйнайди. Уларнинг рақиби ўзидан кучсиз бўлсада Уммон ўз услубига содиқ қолади. Бу мен учун салбий жиҳат. Шу билан бирга, узун паслар уммонликларга ёқмайди. Сўнгги ўйинларда улар бундай узатмаларни бартараф этишда катта қийинчиликларга дуч келишди. Бундан ташқари, Уммон терма жамоасининг қанотлари кучсиз. Улар ўтказган сўнгги бир нечта гол қанотлардан бўлган узатмалар туфайли урилган.

Муаллиф : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика