UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Пьянич: "Аббос Файзуллаев "Барселона"га ўтишни истаса, ўз орзусига ишониши ва у томон интилиши лозим" Янгиликлар

Пьянич: "Аббос Файзуллаев "Барселона"га ўтишни истаса, ўз орзусига ишониши ва у томон интилиши лозим"

Илгари "Барселона" сафида ўйнаган ЦСКА ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "армиячилар"нинг ўзбекистонлик аъзоси Аббос Файзуллаевнинг Каталония клубига ўтиш орзуси ҳақида фикр билдирди.

- Сиз "Барселона"да тўп тепгансиз. Сизнингча, Файзуллаевда вақти келиб бу клубга ўтиб, ўз орзусини рўёбга чиқариш имконияти борми?

- Аббосда футбол фазилатларининг бутун бир тўплами мавжуд. У ҳали яна бир неча қадам олдинга силжиши керак, лекин келинг, у айни пайтнинг ўзидаёқ нимага эришганини қарайлик. У қаердан бошлаган ва бундай ёшида нималарга эришди. Файзуллаев мунтазам равишда ўсиб бормоқда, унинг дунёқараши кенг, футболни севади ва ўйиндан завқ олади. Агар у "Барселона"га ўтишни истаса, демак, ўз орзусига ишониши ва у томон интилиши лозим. Йўл жуда мураккаб ва узоқ, бироқ ундан асло четга чиқмаслик ва суръатни пасайтирмаслик керак. Ҳар куни астойдил меҳнат қилиш, машқ қилиш ва бутун куч билан ўйнаш, ҳар жиҳатдан яхшироқ бўлишга интилиш зарур. Бошқа йўл йўқ. Муҳими, ўзига чеклов қўймаслик, аксинча, ҳар қандай вазифани уддалай олишига ишониши керак. Аббосни порлоқ келажак кутаётганига шубҳа қилмайман.

Аввалроқ Файзуллаевнинг "Бенфика"га трансфери барбод бўлгани маълум бўлган эди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика