"ПСЖ" Пасторени ижарага беришга тайёр
13 дек 2013 14:53
Янгиликлар
"ПСЖ" Пасторени ижарага беришга тайёр
"ПСЖ" раҳбарияти 24 ёшли ярим ҳимоячи Хавьер Пасторе билан вақтинча хайрлашишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақида RMC хабар бермоқда.
Парижликлар футболчини ижарага беришмоқчи. Шу билан бирга уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини беришни истамаяпти. Ҳозирги вақтда аргентиналик футболчига "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирган. Бироқ "ПСЖ" таклиф қилаётган вариант инглиз клубларига маъқил эмас.
Ушбу мавсумда Пасторе 11 ўйинда майдонга тушиб, бирор марта ҳам гол ура олмаган.
Ушбу мавсумда Пасторе 11 ўйинда майдонга тушиб, бирор марта ҳам гол ура олмаган.
Фикрлар