UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  1 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  59 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  72

ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди Янгиликлар

ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди

Келишмовчилик судга оширилиши мумкин.

ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи жамоадан кетаётган футболчи Килиан Мбаппедан ҳафсаласи пир бўлди ва клуб обрўсига катта таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қарор қабул қилди.

ПСЖ билан шартномасини узайтиришдан бош тортган франциялик юлдуз эркин агент сифатида "Реал"га ўтишга деярли рози бўлди. Аммо вазият Ал-Хелайфининг Мбаппега ажратилган маблағни тўлашдан бош тортгани туфайли мураккаблашди.

Франциянинг нуфузли L’Equipe нашри хабарига кўра, ПСЖ президенти Килиан Мбаппенинг апрель ойидаги маоши ва бонусларини, хусусан, 80 миллион еврони тўлашдан бош тортган. Ал-Хелайфийнинг бу қарори франциялик форварднинг норозилигига сабаб бўлди ва эндиликда Мбаппенинг адвокатлари ишга киришди.

Ушбу пул Мбаппенинг ўтган йили жамоада қолиш ҳақидаги содиқлик қарори учун тўланиши керак эди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика