ПСЖдан фантастик натижа + ФОТО

Tolibjon Qosimov
1 ноя 2017, 03:31
Бироз аввал ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган 8та ўйин ўз ниҳоясига етди.

"B" гуруҳида Франциянинг ПСЖ клуби Бельгиянинг "Андерлехт" жамоасини қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, парижликлар ўз гуруҳларида 4-турдан кейиноқ 12 очко билан муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилдилар. Эътиборга молик томони ПСЖ ЕЧЛнинг 4 ўйинида ҳозирча ҳаммадан кўп гол уришди - 17та ва энг кам гол ўтказиб юборишди - 0та.

ПСЖ ЕЧЛда жорий мавсум:

Ўйин: 4

Ғалаба: 4

Дуранг: 0

Мағлубият: 0

Урилган голлар: 17

Ўтказиб юборилган голлар: 0



Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia