

"L’Equipe" нашрининг маълумотига кўра, парижликлар қанот ҳимоячиси ва ҳужумкор ярим ҳимоячи излашмоқда. Улар "Ювентус" ҳимоячиси Маттиа Де Шильони мудофаани кучайтириш учун номзодлардан бири деб ҳисоблашмоқда. Италиялик январь ойида трансферга рози бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.
Аввалроқ, ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида Кристиан Эриксен таклиф қилиниши мумкинлини борасида маълумот берилганди. Шунингдек, ПСЖ Леандро Паредес ва Юлиан Дракслер каби ярим ҳимоячиларни қўйиб юборишга тайёр.



