​ПСЖ юлдузлари машғулотларга қайтишди

26 ноя 2018, 23:05
ПСЖ "Ливерпуль"га қарши юлдуз футболчилари билан ҳаракат қилиши мумкин.

Франциянинг биринчи рақамли жамоаси аъзолари Килиан Мбаппе ва Неймар бугунги машғулотларда қатнашишди, - дея маълумот берди Le Parisien нашри.


Қайд этиш керак, ПСЖ юлдузлари Франция чемпионати 14-турида "Тулуза" клубига қарши баҳсни (1:0), жароҳат туфайли ўтказиб юборишганди. Ушбу икки футболчи  ЕЧЛ 5-турида "Ливерпул"га қарши майдонга тушишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: leparisien.fr