ПСЖ ярим ҳимоячиси МЮга қарши баҳсни ўтказиб юборади

19 окт 2020, 09:13
Парижликларда яна бир муаммо пайдо бўлди.

ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Лига 1 нинг 7-тури доирасида “Ним”га қарши ўтказилган баҳсда жароҳат олганди. Футболчи ўнг сонини жароҳатлаб олган ва ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ захирага олинганди. Маълум бўлишича, Паредес ЕЧЛ доирасида 20 октябрда “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтадиган баҳсни ўтказиб юборади.

Жорий мавусм Паредес Франция чемпионатида 4 та ўйинда қатнашиб, битта қизил карточка ишлаб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L’Equipe