UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  7 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  14 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   3 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади” Янгиликлар

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади”

Парижликлар раҳбарияти вакили Леонардо жамоа етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппенинг янги шартномалари ҳақида сўз очди.

“Килианга келсак, у ҳақидаги баъзи муҳокамалар мени ҳайратда қолдирди. Унинг ўз йўли бор. Унинг жамоадаги ўрни тобора муҳим бўлиб бормоқда. У аллақачон масъулиятни ўз қўлига олган, шунингдек, унда стабиллик ва аниқ фикр бор.

У билан гаплашмоқдамиз, узоқ музокараларни давом эттирмоқдамиз. Бизнинг позициямиз эса аниқ, нима исташимизни биламиз. Тез орада якуний қарор қабул қилинадиган палла келади. Музокараларнинг бошланиши ижобий натижага умид бермоқда.

Неймар билан ҳам суҳбатлашиб турибмиз. Биз тўғри йўлдамиз, аммо янги битим ҳали имзоланмади. У билан ишлаш жуда ёқимли. Мақсадимиз – тезроқ келишувга эришиш.

Шу каби ҳолат Анхель Ди Мария ва Хуан Бернатга ҳам тегишлидир. Юқоридаги футболчилар билан шартномаларни янгилаш ниятидамиз”, дейди спорт директори.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика