

Франция клуби форвардга шахсий ишлари бўйича Бразилияга кетишга рухсат берди.
"У ҳақиқатдан ҳам Бразилияга йўл олди, аммо ҳозирча унинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотга эга эмасмиз" - дейди Неймарнинг агенти.
Неймар дисквалификация туфайли "Лилль"га қарши Франция чемпионати учрашувини (3:1) ўтказиб юборди. 16 декабрь куни ПСЖ меҳмонда "Ренн" билан ўйнайди. Жорий мавсум бразилиялик чемпионатда 12та учрашув ўтказиб, 9та гол урди ва 6та голли пас берди.


