ПСЖ Қатарда Винисиус билан музокара олиб боради
23 ноя 2022 13:42
Янгиликлар
ПСЖ Қатарда Винисиус билан музокара олиб боради
Париж клуби "Реал" юлдузи Винисиус Жуниорни ўзига оғдириш учун Қатарда иш олиб боради.
Франция чемпиони президенти Носир Ал Ҳелайфи Жаҳон чемпионати вақтида Винисиус Жуниор ва унинг вакиллари билан Қатарда музокаралар ўтказади. Бразилиялик ҳужумчи Мадрид клуби билан 2024 йилда якун топадиган шартномага эга. Ушбу битимнинг янгиланишига ҳеч қандай шубҳа бўлмаса-да, ҳозиргача аниқ бир таклиф бўлганича йўқ. ПСЖ бундай ноаниқликдан фойдаланиб қолмоқчи.
Винисиус ушбу мавсумда "қироллик клуби" таркибида турли мусобақаларда 21 та ўйинда иштирок этди ва 14 бор самарадорлик ("10+4") кўрсатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар