ПСЖ Неймарнинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди

Mirjalol Normatov
25 авг 2019, 14:55
ПСЖ "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Mirror" хабарига кўра, Франция клуби Заани жамоани тарк этиши мумкин бўлган Неймарнинг ўрнига олиб келишни режалаштиришмоқда.

Айни дамда "Пэлас" ўз футболчиси учун 110 миллион евро сўрамоқда. Айни дамда унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Арсенал" томонидан  қизиқишлар бўлмоқда.

26 ёшли Заа ўтган мавсумда "Кристал Пэлас" таркибида 36 ўйинда 10 гол уриб, 10 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›