ПСЖ клуби "Монако" билан ўйинга ўзига хос чемпионлик йўлакчаси орқали чиқиб келди. Иккала жамоа махсус либосларда ўйнамоқда
22 апр 2019 00:42
Янгиликлар
ПСЖ клуби "Монако" билан ўйинга ўзига хос чемпионлик йўлакчаси орқали чиқиб келди. Иккала жамоа махсус либосларда ўйнамоқда
Франция чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритган ПСЖ футболчилари чемпионатнинг 33-тур «Монако»га қарши ўйин олдидан ўзига хос йўлакча орқали майдонга чиқиб келди.
Махсус чемпионлик йўлакчаси парижликларнинг ёш мухлислари томонидан тузилган эди.
Иккала жамоа ҳам Нотр-Дам черкови расми туширилган либосларда ҳаракат қилмоқда. Бир неча кун олдин ушбу иншоотда ёнғин юз бериши оқибатида, черковнинг кўп қисмига зарар етганди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўз тарихида 8 маротаба мамлакат чемпионатида ғолиб бўлди.
Фикрлар