ПСЖ катта истеъдод билан шартнома имзоламоқда

Mirjalol Normatov
16 июл 2023, 17:10
ПСЖ ушбу трансферлар ойнаси вақтида тўхташ нияти йўқ.

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, 20 ёшли форвард Хави Симонсни жамоага қайтармоқчи. 2022 йили футболчи ПСВ таклифини қабул қилганди ва ўтган мавсумни сенсацион тарзда самарали ўтказди ва 48 ўйинда 22 гол ҳамда 12 ассист қайд этди.

Футболчини ўзига қайтариши учун Франция клуби 6 млн евро сарфлайди. Бунга қадар "Барселона" ҳам футболчини сотиб олиш учун ишларни олиб бораётганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›