ПСЖ ҳатто Руиснинг харидидан сўнг ҳам Солер билан шартнома имзолаши мумкин. "Валенсия"га 17 млн евро таклиф қилинади
30 авг 2022 16:55
Янгиликлар
ПСЖ ҳатто Руиснинг харидидан сўнг ҳам Солер билан шартнома имзолаши мумкин. "Валенсия"га 17 млн евро таклиф қилинади
ПСЖ "Валенсия" ярим ҳимоячиси Карлос Солерга қизиқиш билдирмоқда.
Париж клуби Фабиан Руиснинг "Наполи"дан тез орада ўтишига қарамай, 25 ёшли хавбекни ушбу ёзда харид қилишга тайёр.
Испан учун ПСЖ 17 млн евро таклиф қилади – кам маблағнинг сабаби футболчининг шартномаси бир йилдан сўнг якунланиши ва жорий трансфер ойнасининг бир неча кунлардан сўнг якунланиши билан боғлиқ.
Солер сўнгги бир неча ойларда шартномани узайтириш бўйича "Валенсия" билан музокара олиб бормади. Шунга қарамай, ярим ҳимоячи ҳеч қаерга кетмаса, томонлар мавсум давомида янги шартномани келишишлари мумкин.
Фикрлар