ПСЖ Гризманнга харидор

Narzulla Saydullayev
17 апр 2016, 09:25
ПСЖ вакиллари ёзда Эдинсон Кавани клубни тарк этса унинг ўрнига қайси футболчи келиши борасида иш олиб оришмоқда.

Парижликлар бу ҳолатда «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олишмоқчи. Олдинроқ мадридликлар французга янги шартнома таклиф қилишаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Агар футболчи бу шартномага рози бўлса унинг трансфер нархи 80дан 150 миллион еврога кўтарилади.

ПСЖнинг рўйхатида Марко Ройс ҳам бор. Сабаби ёзда клубни Златан Ибрагимович ҳам тарк этмоқчи. Неймар («Барселона») ёки Роберт Левандовскининг («Бавария») трансферининг эҳтимоли жуда паст.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›