Просинечки: "Круифф ноҳақ - Месси, Суарес ва Неймар майдонда келиша олишади"

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2014, 12:07
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Просинечкининг ҳисоблашича, каталонияликлар ҳужумчилар Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес майдонда ўзаро келишиб ўйнай олишади.

"Менинг устозим бўлган Йоҳан Круифф бу футболчилар майдонда бир вақтда ҳаракат қила олмайди деди. Мен эса улар бир-бирига мос дея оламан. Ўзини ўйлаш уларнинг ҳаммасида муаммо келтириб чиқаради, аммо Неймар ва Суарес Мессининг дунёдаги энг яхши футболчилигини билади. Бундан ташқари улар соврин қўлга киритиш нияти билан ёнишмоқда. Бу кўпроқ Суаресга тегишли" - дейди Просинечки. 

Эслатиб ўтамиз, Просинечки "Реал"да ҳам тўп сурган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com