UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  13 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6

ПРО-Лигада кураш қизиб бормоқда. ПФЛга таклиф бор Янгиликлар

ПРО-Лигада кураш қизиб бормоқда. ПФЛга таклиф бор

Теглар :  ПРО-лига
Хабарингиз бўлса керак, Ўзбекистон ПРО-Лигасининг “А” гуруҳида ўзига яраша қизиқ интрига юзага келди. Бу албатта кўпчиликни хурсанд қилмоқда дейиш мумкин.

Сабаби Чемпионат пешқадами аввалги йиллардаги каби яқин таъқибчисидан у қадар катта бўлган очко ҳисобига ўтиб кетмаган. Аксинча чемпионат тугашига 7та тур қолганида учта жамоанинг очкоси бир хил кўринишда бўлиб турибди.

Шу боис ҳозирдан кўпчилик чемпион қайси жамоа бўлишини жиддий муҳокама қила бошлади. “Андижон”, “Машъал” ва “Истиқлол” жамоалари катта иштиёқ билан чемпионлик сари интилмоқда. Кўрамиз, якунда “голд” футболкаларни кийиб, чемпионликни танътана қилиш кимга насиб этаркин...

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида кураш шундай қизиган пайтда ПФЛга таклифимиз бор. Гап шундаки, чемпионлик учун курашаётган жамоаларнинг ўйинлар вақтини бир пайтга белгиланса айни муддао бўларди. Шунда “Машъал” асосий таъқибчиси “Андижон” ёки “Истиқлол”нинг натижасига қараб ўйнамасмиди. Масалан ўтган турда шундай холатга гувоҳ бўлди. Чемпионат пешқадами “Андижон” 29-турни сафарда “Норин”га қарши ўтказди. Мазкур баҳс соат 15:30да бошланди. Фарғонада “Истиқлол” – “Сурхон” баҳси ҳам соат 15:30да старт олган бўлса, Муборакда кечган “Машъал” – “Шўртан” ўйини 17:00да бошланган. Табиийки водийдаги ўйинлар натижасидан хабар топган “газчилар” ўз уйида “Шўртан” дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритиб, бу орқали тўп нисбатини ҳам яхшилаб олди ҳамда 2-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди.

Шу муносабат билан ПФЛ спорт бўлими кейинги турларда учрашувларнинг бошланиш вақтини бир пайтга белгиласа мақсадга мувофиқ бўларди.


Андижондан Фурқат Абдиев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика