UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  1 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  6 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3

ПРО-лига. “Шердор” қийин кечган ўйинда муҳим 3 очкони қўлга киритди Янгиликлар

ПРО-лига. “Шердор” қийин кечган ўйинда муҳим 3 очкони қўлга киритди

16-турда Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Жиззахнинг “Зомин” клубини қабул қилди.

Бу икки жамоанинг 3-турда Зоминда бўлиб ўтган учрашувида майдон эгалари мухлислари кўз ўнгида “шерлар”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўша ўйиндаги аламли мағлубият учун ўзига хос реванш олиш мақсадида зоминликлар Самарқандга жанговор таркиби билан ташриф буюрди. “Шердор” жамоаси ушбу учрашувга “Ғиждувон”даги мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда майдонга тушишди.

Учрашув ҳеч ким кутмаган ҳолатда бошланди. “Зомин” жамоаси биринчи дақиқасидаёқ гол уриб қўйди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Шердор” футболчилари бир неча дақиқа ўзларини йўқотиб қўйгандек бўлишди. Тахминан 10 дақиқадан сўнг “шерлар” ўзига келиб олишди. Жамоанинг кетма-кет амалга оширган ҳужумлари ўз мевасини берди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Санжар Ахмедов ҳужумдаги шериги Абдулла Набиевнинг чиройли тўп узатмасини голга айлантирди. Ҳисоб 1:1.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар иккала жамоа вакилларида бир қатор қулай имкониятлар яратилди. Бироқ жамоалар шу ҳисоб билан танафусга чиқишди.
Иккинчи бўлим Бахтиёр Сатторов бошчилигидаги жамоа устунлиги билан бошланди. “Зомин” иккинч бўлимда иложи борича шу ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилди. Самарқандликлар эса биринчи бўлимда бўлганидек, ҳужум қилишда тўхтамади. Аммо баъзи вазиятларда сўнги нуқтани қўйишда бироз омад етишмади.  

“Шердор” бош муррабийи ҳужумни янада шиддатли тус олиши учун бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Майдонга Бекзод Рўзматов, Ғолибжон Сарибоев, Шербек Шукуров, Фахриддин Алимов ва Муни Мирмуҳсин Юсуповлар туширилди. Ўйинга тушган янги кучлар кўп куттирмай ўз самарасини берди.

Хусусан, учрашувнинг 70-дақиқасида “Шердор”нинг “сеҳирли таёқчаси”га айланиб бораётган Фахриддин Алимов тўп учун курашда рақиб ҳимоячисини алдаб, “Зомин” посбони доғда қолдирган ҳолда ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.

Қолган дақиқаларда самарқандликлар ҳисобни йирик кўринишига олиб келиши учун бир неча бор имкониятга эга бўлишди. Дастлаб, Бекзод Рўзматов дарвозабон билан бирга-бир чиқди. У юз фоизлик имкониятда дарвозабон устидан ошириб тепган тўпи шундоққина дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Орадан озгина вақт ўтганидан сўнг Муни Мирмуҳсин Юсуповда ҳам худди шундай вазият юзага келди. Юсупов ҳам дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун бир неча бор ҳужумларни амалга оширди. Аммо якуний зарбани беришда хатоликларга йўл қўйишди.

Жуда қийин кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Шердор” қимматли 3 очкони қўлга киритиб турнир жадвалидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Жамоа навбатдаги 17-турда сафарда “Б” гуруҳи пешқадами “Нурафшон” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 25 июн куни бўлиб ўтади.


ПРО лига 16-тур. 21 июн.
“ШЕРДОР” – “ЗОМИН” 2:1
Самарқанд. “Динамо” стадиони. 421 томошабин.
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов, Жамолиддин Нажмиддинов, Рустам Чориев, Азиз Ахтамов.
Назоратчи – Валентин Шашков.
Комиссар – Эркин Бахтиёров.
Огоҳлантиришлар: Бекзод Рўзматов (76) – Азамат Абдуллаев (80).
Четлатишлар: Ғолиб Сарибоев (ўйиндан сўнг), Шаҳбоз Абдураҳимов (ўйиндан сўнг).
Голлар: Достон Тошматов, 1 (0:1). Санжар Аҳмедов, 20 (1:1). Фаҳриддин Алимов, 70 (2:1).
“Шердор”: Шухрат Муродов, Фарзин Мухторов, Миржалол Локаев, Умар Наврўзов (Ғолибжон Сарибоев, 59), Фарҳод Сафаров (Шербек Шукуров, 59), Фурқат Раҳмонов, Акбар Сиддиқов, Абдулла Набиев, Санжар Аҳмедов, Муҳаммад Ражабов (Бекзод Рўзматов, 52), Асомиддин Маматов (Фаҳриддин Алимов, 64).
“Зомин”: Нодир Ҳамидов, Азамат Абдуллаев (Қаландар Қудратов, 86), Элдор Каримов, Шерзод Жалилов, Турсунмурод Ҳамдамов, Лутфулла Файзуллаев (Жонибек Кўчимов, 57), Дурбек Камолов, Беҳруз Дўстмуродов, Достон Тошматов, Шоҳжахон Аббосов (Ғайрат Умаров, 64), Шаҳбоз Абдураҳимов.


"Шердор" матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика