UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   0 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  2 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  6 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  19 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2 14:59"Манчестер Сити" Хулиан Альвареснинг нархини белгилади  3 14:36"Рома" янги стадион лойиҳасини намойиш этди  1 14:13Алексис Санчес "Удинезе"га қайтиши мумкин  2 13:49"Нефтчи" ва "Навбаҳор"га ўрнатилган тақиқ кучида қолди. Ушбу клублар ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди   16 13:25Савич Туркия топ-клубига ўтди  1 13:02Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32 иштирокчисидан 29 таси аниқ!  12 12:39"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози  21 12:15"Челси" Испаниядан дарвозабон топди  2

Про лига. "Оқ-тепа" "Хоразм"ни, "Шўртан" "Нефтчи"ни мағлуб этди Янгиликлар

Про лига. "Оқ-тепа" "Хоразм"ни, "Шўртан" "Нефтчи"ни мағлуб этди

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган дастлабки икки учрашув бўлиб ўтди.

 

Тошкентда ўтган "Оқ-тепа" - "Хоразм" учрашувида урилган учала гол иккинчи таймда урилди. Дастлаб Идрис Бикмайкин Зафар Тўраевнинг тўп узатишидан кейин бирга бир вазиятдан гол уриб ҳисобни очди - 1:0. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Жаъфар Исмоилов иккинчи бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 2:0. Кейинги дақиқада Ҳурматбек Юлдашев гол уриб ҳисобни қисқартирди - 2:1. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Тимур Ҳакимов якуний натижани ўрнатди - 3:1. 

Ушбу ўйиндан кейин "Оқ-тепа"нинг очколари сони 7тага етган бўлса, "Хоразм" 4-турда ҳам мағлубият аламини тотиб мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.


Про лига. 4-тур
2 сентябрь, чоршанба
17:00 - ОҚ-ТЕПА – ХОРАЗМ 3:1
Ҳакамлар:
Рустам Чориев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Аббос Аҳроров

Голлар: Идрис Бикмайкин 59, - 1:0. Жаъфар Исмоилов 87, - 2:0. Ҳурматбек Юлдашев 88, - 2:1. Тимур Ҳакимов 90+2, - 3:1.

"Оқ-тепа": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Жавоҳир Бахтиёров, 4.Сергей Прохоров, 6.Суннатилла Мамадалиев, 8.Сардор Жаҳонов, 14.Диёр Жалолиддинов, 17.Идрис Бикмайкин, 20.Самандар Очилов, 24.Ҳамидхон Рустамхонов, 33.Талгат Нигматуллин, 77.Зафар Тўраев.
Захира: 18.Элёрбек Бахтиёров, 10.Исломжон Исмоилов, 11.Темур Ҳакимов, 15.Жаъфар Исмоилов, 22.Яҳёхон Маърфухўжаев, 23.Владислав Фомин, 25.Акбар Алишеров.

"Хоразм": 1.Элдорбек Шохратбеков, 3.Равшанбек Султанов, 7.Темурбек Исмаилов, 8.Дамир Низанов, 15.Дадахон Юсупов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 23.Норхон Шерипов, 27.Асилжон Бегимқулов, 34.Маҳмуд Қаландаров, 41.Расул Мусаев, 99.Сарварбек Жуманиязов.
Захира: 35.Ғайратжон Ўдаев, 4.Жасур Атаджанов, 5.Темур Машарипов, 6.Фаррух Ҳайдаров, 10.Тимур Бекчанов, 11.Сардорбек Матмуратов, 18.Неъматжон Мадаминов, 19.Ҳабибулла Матёқубов, 70.Ҳурматбек Юлдашев.



Ғузордаги баҳсда ҳам биринчи таймда гол урилмади. 59-дақиқада фарғоналиклар ҳужумчиси Достонбек Тошматов гол уриб ҳисобни очди - 0:1. Баҳснинг асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганида "Шўртан" вакили Шокир Юлдашев ҳимоячилар қуршовида қолиб кетганига қарамай  рақиб дарвозабони оёқлари орасидан тўпни дарвозага жойлаб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада эса Шаҳбоз Жўраев гол уриб "Шўртан"га иродали ғалаба келтирди - 2:1.



17:15 - ШЎРТАН – НЕФТЧИ 2:1
Ҳакамлар
: Илья Ильин, Шавкат Раҳматов, Александр Буров
Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов
Комиссар: Жамшид Имомов

Голлар: Достонбек Тошматов 59, - 0:1. Шокир Юлдашев 89, - 1:1. Шаҳбоз Жўраев 90+3, - 2:1.

"Шўртан": 25.Мирзоҳид Маматханов, 2.Нурали Падаров, 5.Элбек Отақулов, 10.Маъруф Муродов, 14.Шокир Юлдашев, 18.Самандан Шодмонов, 19.Шербек Эшмуродов, 28.Санжар Тўрақулов, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Шаҳбоз Жўраев, 85.Асадбек Самаридднов.
Захира: 1.Асадулахон Полвонов, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 8.Шамсиддин Сагдуллаев, 11.Жасур Холтўраев, 27.Ислом Шодмонов, 97.Фаҳриддин Алимов.

"Нефтчи": 21.Фаррух Турдалиев, 3.Тимур Султонов, 4.Миржамол Неъматов, 5.Элдор Эргашев, 6.Муҳаммадазиз Обиджонов, 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 17.Достонбек Тошматов, 20.Дилёрбек Ирматов, 44.Шодиёр Хожиматов.
Захира: 96.Шухратилло Раҳмонов, 7.Мансуржон Саидов, 70.Достонбек Бобожонов, 77.Санжарбек Зокиров, 91.Хожиакбар Иброҳимов, 93.Сирожиддин Аллаев, 99.Илҳомжон Ваҳобов.



4-турдан ўрин олган яна икки учрашув 3 сентябрь куни бўлиб ўтади. 


3 сентябрь, пайшанба
16:45 - ТУРОН – ИСТИҚЛОЛ
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Шоҳнур Юлдашев, Никита Афиногенов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Зоҳид Акрамов

17:00 - ДИНАМО – ЗОМИН
Ҳакамлар: Комилжон Расулов, Сухроб Сатторов, Элнур Дониёров
Назоратчи: Бобур Қодиров
Комиссар: Бахтиёр Ширинов. 



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика