UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  7 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Про-Лига. “Истиқлол” - “Норин” учрашуви ҳақида Янгиликлар

Про-Лига. “Истиқлол” - “Норин” учрашуви ҳақида

Про-Лиганинг 34-турида “Истиқлол” жамоаси ўз майдонида “Норин”ни қабул қилди.

Учрашув “Истиқлол” футболчиларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим дастлабки дақиқалариданоқ мезбонлар ҳужумкор ўйин намойиш эта бошладилар. Мезбонларинг фаол ҳаракатлари эвазига учрашувда тезкор гол киритилиши ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида “Истиқлол”нинг 14-рақамли ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов тезкорлик билан ҳужум ташкил этиб, тўпни Ҳамидулло Абдуҳамидовга етказиб берди, ушбу вазиятда ёш ҳужумчининг бош билан рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. Биринчи бўлим асосан мезбонларнинг хавфли ҳужумлари билан ёдда қолган бўлса, ўз навбатида “Норин” жамоаси ҳам қарши ҳужумларни фаол тарзда ташкил этдилар. Учрашувнинг 37-дақиқасига келиб “Истиқлол”нинг ёш ҳужумчиси Ҳамидулло Абдуҳамидов қанотдан етказиб берилган тўпга ажойиб тарзда зарба бериб, ҳисобн очди, 1:0. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва 1:0 ҳисоби билан якунига етди.



Иккинчи бўлимни “Норин” жамоаси вакиллари фаол тарзда бошладилар. Танаффусда мураббийлардан тегишли кўрсатмаларни олиб, майдонга чиққан меҳмон жамоа футболчилари иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, самра келтирмади. “Норин” жамоаси  вакиллари бир неча бор жарима тўпи, бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлган бўлсаларда, улар томонидан йўлланган зарбаларнинг ҳеч бири мезбонлар дарвозасидан жой олмади. Аксинча учрашувнинг 78-дақиқасида “Истиқлол” футболчилари томонидан ташкил этилган ҳужумни  мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси Анвар Ҳожимирзаев самарали якунлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Учрашув шу тариқа мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.                                                  

ПРО-лига
34-тур
“Истиқлол” – “Норин” – 2:0 (1:0)
Голлар: 
Ҳамидилло Абдуҳамидов (1:0), Анвар Ҳожимирзаев (2:0)
Ҳакамлар: В. Цейтлин, Т.Галеев,  А.Сидоров.
Назоратчи – И.Раҳимов
Комиссар – М.Саидқосимов.

“Истиқлол”: 12. Нодиржон Ашурматов, 4. Жасур Эрмаматов, 8. Сардор Сотволдиев, 10. Элёр Акбаров, 11. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13. Тимур Султонов (с), 14. Рустам Абдуҳамидов, 18. Обид Жўрабоев, 21. Элёр Мамасолиев, 22. Сардор Теляков, 30. Элдор Эргашев.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 2. Азиз Мадалиев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 7. Ризо Айвазов, 9. Раҳимберди Маматкаримов, 17. Анвар Хожимирзаев, 20. Асилбек Ғоибжонов.

“Норин”: 95. Баракатилло Исроилов, 5. Улуғбек Худойбердиев (с), 7. Аҳрор Умаржонов, 8. Жаъфар Исмоилов, 9. Улуғбек Худоёров, 10. Баҳодир Муртазоев, 15. Зийнатулло Икромжонов, 17. Файзулло Жуманқўзиев, 29. Бахтиёр Қосимов, 70. Сардор Қаҳҳоров, 99. Шаҳзод Маъмуржонов.
Захира: 4. Зуфаржон Акбаралиев, 6. Исломжон Исмоилов, 16. Асилбек Турғунбоев, 19. Комилжон Тожиддинов, 30. Абдуазиз Абдуҳамидов.


Бекзод Толибов тайёрлади.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика