

"Нурафшон" ўз майдонида мусобақа пешқадами "Нефтчи"ни қабул қилади. Агар мазкур баҳсда Фарғона клуби мағлуб бўлмаса Суперлигага йўлланмани нақд қилади.
Биласиз Суперлигага иккита жамоа тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Олдинда яна 4та тур қолади ва учинчи ўриндаги "Нурафшон" агар бугун "Нефтчи"ни мағлуб эта олмаса ҳар қандай ҳолатда ҳам Фарғона клубига ета олмайди.
7 октябрь, пайшанба
16:15 - НУРАФШОН – НЕФТЧИ
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов
Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов
Комиссар: Александр Давиденко.





