UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  5 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  61 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   17 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 6-турда энг кўп мухлис Термизда Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 6-турда энг кўп мухлис Термизда

2 май чоршанба куни ПРО-Лиганинг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, тур якунлари бўйича эътиборга молик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади. Шу боис ишқибозларни стадионга жалб этиш борасида бугунги кунда кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. 6-турга келиб, бу борада бироз бўлсада ижобий ўзгаришни кўриш мумкин. Сабаби чоршанба куни бўлиб ўтган 4та ўйинга жами 10637 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу аввалги турларга нисбатан яхшироқ кўрсаткич бўлди. Ҳар бир учрашувга ўртача 2 659 нафар мухлис демакдир.

Энг кўп ишқибоз кирган учрашув дея “Сурхон” – “Динамо” баҳсини кўрсатиш мумкин. Термиздаги “Алпомиш” стадионида бўлиб ўтган турнинг марказий ўйинни 4 802 та томошабин бевосита кузатиб борди.

Аксинча холат эса Урганчда кузатилди. “Хоразм” билан ўйинга гарчи ўтган йили олий лигада иштирок этган мамлакатимизнинг номдор жамоаси “Машъал” ташриф буюрган бўлсада, маҳаллий ишқибозларнинг қизиқиши у қадар юқори бўлмади. Чоршанба куни “Ёшлик” ўйингоҳига атига 912 нафар ишқибоз ташриф буюрди холос.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“ХОРАЗМ” – “МАШЪАЛ” – 2:2 (2:0).
Урганч шаҳри. “Ёшлик” стадиони. 912 томошабин.

“СУРХОН” – “ДИНАМО” – 2:1 (1:0).
Термиз шаҳри. “Алпомиш” стадиони. 4802 томошабин.

“ШЎРТАН” – НОРИН” -  1:2 (1:2).
Ғузор шаҳри. “Марказий” стадион. 2723 томошабин.

“ОРОЛ” – “АНДИЖОН” – 1:2 (1:1).
Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 2200 томошабин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика