UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Про Лига 2020. Қуръадан сўнг мураббийлар қандай фикрда? Янгиликлар

Про Лига 2020. Қуръадан сўнг мураббийлар қандай фикрда?

Теглар :  Про лига
Бундан бир неча соатлар олдин Про Лигага қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Йиғилишда барча жамоаларнинг мураббийлари, директорлари ва вакиллари иштирок этишди. Биз эса маросим якунида уларнинг айримларининг фикрлари билан қизиқдик.

Жаҳонгир Жиямуродов (“Зомин” жамоаси бош мураббийи): Мақсадимиз яхши ўринларни эгаллаш ва муносиб иштирок этиш. ПФЛнинг натижага жиддий эътибор қаратмаган ҳолда ёшларга эътиборни қаратиш, жамоаларнинг ўринбосарлар жамоасини ҳам шакллантириш ҳақидаги қарори тўғри бўлди. Олдин фақат Суперлига жамоаларидагина ўринбосарлар жамоаси бўларди. Қуръа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи турни сафарда ўтказамиз. Бу қайсидир маънода бизга мақул келди. Сабаби янги стадионимиз тайёр бўлиш ва ишга туширилиш арафасида турибди. Насиб қилса 28 апрель куни очилиши кутилмоқда. Унга қадар тўртта турда меҳмонда ўйнаймиз. 

Толибжон Қосимов (“Шўртан” клуби вакили): Жамоамиз олдига ҳар мавсумда юксак вазифалар қўйилади. Гарчи, сўнги уч йилни қуйи лигада ўтказган бўлсакда, у ерда футбол муҳити, талабчан мухлислар бор. Жорий йилда янги раҳбарият иш бошлади, клуб тизимида ўзгаришлар рўй берди. Режамиздан фақат Суперлигага чиқиш ўрин олган. Ҳаракат қилмаймиз, балки жиддий тарзда ёнадашамиз. Бошқаси жамоани қониқтирмайди. Умуман олганда Про Лигадаги жамоаларга назар соладиган бўлсак, ҳаммаси тенг кучли жамоалар. Интирига, Суперлига учун кураш ниҳоятда қизғин руҳда кечади деб ўйлайман. Истасак, истамасак барча жамоалар билан ўйнаб чиқишимизга тўғри келади. Шунинг учун оғир ёки енгил келди дея олмайман.

Абдувоҳид Аҳмадалиев (“Турон” жамоаси раҳбари): Футбол клубимизнинг биринчи галдаги вазифаси Суперлигага йўлланма олиш. Шунингдек, академиямизни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Босқичма-босқич жамоамизни шакллантирмоқчимиз. Шу орқали Ўзбекистоннинг энг рақобатбардош жамоасига айлантирамиз. Бунинг учун бизда барча нарса етарли. Молиявий ва ташкилий томондан муаммолар йўқ. Академияда умумий тўртта майдон қад ростлайди, иккита суъний ва иккита табиий майдон. Болалар футбол билан шуғулланишлари учун ҳамма шароитларни яратиб берамиз.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика