UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  38 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  11 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

"Президент Мирзиёевга келаси йили футзал бўйича Жаҳон чемпионатида учрашишни интиқлик билан кутаётганимни айтдим" — Жанни Инфантино Янгиликлар

"Президент Мирзиёевга келаси йили футзал бўйича Жаҳон чемпионатида учрашишни интиқлик билан кутаётганимни айтдим" — Жанни Инфантино

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда нималар ҳақида сўз борганини айтди.

"Нью-Йоркда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганимдан мамнунман.

Мен у кишини гўзал мамлакати майдонда эришаётган муваффақият билан табрикладим ва FIFA Forward дастуридаги ажойиб иштирок учун миннатдорчилик билдирдим.

Мен ўтган йилнинг май ойида уларнинг Тошкентдаги янги футбол академиясига ташриф буюриш имконига эга бўлдим ва у ердаги шароитлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиё қитъаси фахрига айланади деб айта оламан.

Шунингдек, Президент Мирзиёевга келаси йили футзал бўйича Жаҳон чемпионатида учрашишни интиқлик билан кутаётганимни ва бу жуда муваффақиятли бўлишига ишончим комиллигини айтдим. Бу эса минтақа аҳлини бирлаштириш ва Ўзбекистонни футбол марказига айлантириш учун яна бир имконият бўлади", – деди Инфантино.


ФИФА президенти учрашув чоғида давлат раҳбарига унинг исми туширилган тўпни совға қилди ва Ўзбекистонни ЖЧ мезбонлиги билан табриклади. 

Маълумот учун, футзал бўйича Жаҳон чемпионати кейинги йилнинг 14 сентябридан 6 октябрига қадар Ўзбекистонда ўтказилади. Кеча миллий терма жамоага испаниялик машҳур мутахассис Хосе Венансио Лопес бош мураббий этиб тайинланди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика